09:48 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана

Дмитрий Медведев Абдулла Ариповни табриклади

© Sputnik / Дмитрий Астахов
Сиёсат
Ҳавола олиш
9301

Медведев Ариповни Мустақиллик куни билан табриклаб, Россия ва Ўзбекистон муносабатлари илдам ривожланиб бораётганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўзбекистонлик ҳамкасабаси Абдулла Ариповни  Мустақиллик куни билан табриклади, РИА Новости хабарига асосан. 

Ўз табригида Медведев Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг кенг кўлами ва илдам ривожланиб бораётганини қайд этди.

“Россия ва Ўзбекистоннинг дўстона ва ҳамкорлик муносабатлари  турли йўналишлар бўйича илдам ривожланиб бормоқда. Айниқса савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион муносабатлар энергетика, саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, фан ва маданиятда йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этмоқда”, - дейилган Медведев табрикномасида.

Ундан ташқари, Медведев икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг фаолияти амалий ҳамкорликнинг ривожланиши ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни бошлаш учун қулай шароит яратишига ишонч билдирди.

Асосий мавзулар