Вячеслав Володин сентябрда Ўзбекистонга ташриф буюради

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси раиси ташриф давомида Ўзбекистон парламент аъзолари билан музокаралар ва мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин сентябрь ўрталарида Ўзбекистонга ташриф буюуради ҳамда Нур-Султонда Евросиё давлатлари парламент спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“16 сентябрь куни Давлат думаси спикерининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф давомида Ўзбекистон парламент аъзолари билан музокаралар ва мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилган. Шунингдек, кузги сессияда қатор кўп томонлама парламентлараро тадбирлар ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Ниғматилла Йўлдошев Валентина Матвиенкони Ўзбекистонга таклиф қилди

Шунингдек, Россия Давлат думасининг Володин бошчилигидаги делегацияси 23-24 сентябрь кунлари Нур-Султонда Евросиё давлатлари парламент спикерларининг 4-йиғилишида иштирок этади.

Нашр маълумотларига қараганда, йиғилишда Евросиё қитъасида интеграция жараёнларини илгари суриш масалалари, шу жумладан иқтисодиёт соҳасида кўп томонлама лойиҳаларни амалга ошириш, давлат рақамли иқтисодиёти ва рақамли суверенитетини ривожлантиришни қонуний таъминлаш, террорчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинади..  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзила Норбоева РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев билан жорий йилнинг кузида Федерал мажлис Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко бошчилигида Россия парламенти юқори палатаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0