04:45 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон Туркий кенгашга қўшилади

Sputnik / Павел Лисицын
Сиёсат
Ҳавола олиш
373 0 0

Ўзбекистон туркий тилли давлатлар кенгашига аъзолик учун керакли ҳужжатларни тақдим этган. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия кенгаш аъзолари ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон туркий тилли давлатлар кенгашига аъзолик учун керакли ҳужжатларни тақдим этди, бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.

“Ўзбекистон туркий тилли давлатлар кенгашига аъзолик учун керакли ҳужжатларни тақдим этган ва уларни расмийлаштириш яқин вақтларда ниҳоясига етказилади. Саммит 16 октябрда ўтказилади”, - деди Чавушўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиш қарорини олқишлади.

Бундан ташқари, Туркманистон кузатувчи-давлат мақомини олиш учун мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркий Кенгаш туркийзабон давлатлардан ташкил топган халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади аъзо давлатларнинг ҳар томонлама дўстлик ва ҳамкорликни ривожланиришига қаратилган.

Ушбу ташкилот 2009 йил 3 октябрда Озарбайжоннинг Нахчивон шаҳрида асос солинган.

 

Асосий мавзулар