02:18 09 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
35710

Олий мажлис Сенати Ўзбекистонни Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилиши ҳақидаги қонунни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Олий мажлис Сенати Ўзбекистонни Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилиши ҳақидаги қонунни маъқуллади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, "Туркий кенгаш”нинг навбатдаги саммити вақтида Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг тўла қонли аъзосига айланади. Навбатдаги саммит 2019 йилнинг 16 октябрида ўтказилади, деб хабар берганди бироз олдин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлюд Чавишоглу.

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши ёки Нахичеван битими (Озарбайжон, Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) - халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳозирда ушбу тузилмага Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон республикалари аъзо ҳисобланади.

Асосий мавзулар