01:14 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Танзила Нарбаева

Нарбаева: Россия билан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганмиз

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
139 0 0

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Давлат думаси раисининг Сенатга ташрифи икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини айтди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Россия давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат раиси Танзила Нарбаева билан парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама этдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Нарбаева ўз чиқишида аввало Вячевлав Володин ва делегация иштирокчиларига ташриф учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Сенати раисига кўра, Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабатлар кўплаб соҳаларга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Қолаверса, кўпқиррали муносабатларнинг мустаҳкамланиши нафақат парламент ёки Ҳукумат раҳбарлари манфаатларига хизмат қилади, балки Ўзбекистон ва Россия халқлари иродасини ифодалайди.

"Асрлар давомида бизларни дўстлик риштаси боғлаб келди. Асрлар давомида биз ўзаро бир-биримизга ёрдам қўлини чўзиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб келганмиз", - деди Нарбаева. 

Сенат раисининг айтишича, ушбу ташриф парламентлараро алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

"Президентларимиз бизнинг олдимизга қўйган устувор вазифаларни бажаришга улгурмаяпмиз. Муносабатларимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. Ўзбекистон томони Россия билан парламентлараро алоқаларни барча йўналишларда мустаҳкамлашга қатъий қарор қилган", - деди ўз сўзи якунида Ўзбекистон Сенати раиси.

Асосий мавзулар