Володин: РФ ва Ўзбекистон парламентлари олдида умумий вазифалар ва чақириқлар турибди

© Пресс-служба ГД РФ Председатель ГД РФ Вячеслав Володин
 Председатель ГД РФ  Вячеслав Володин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия парламенти қонунчилик палатаси раисининг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон бугунги кунда ҳамкорликнинг мустлақо янги босқичига чиққан, депутатлар эса фақатгина бу алоқаларнинг келгусидаги ривожини таъминлашлари лозим

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Россия Федерацияси Давлат думаси спикери Вячеслав Володин иккиёқлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва РФ парламентлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида гапирди.

Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Нарбаева: Россия билан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганмиз

Россия парламенти қонунчилик палатаси раисининг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон бугунги кунда ҳамкорликнинг мустлақо янги босқичига чиққан, депутатлар эса фақатгина бу алоқаларнинг келгусидаги ривожини таъминлашлари лозим.

"Ўзаро товар айланмамиз 4,4 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткични 10 миллиардга етказишни режалаштиряпмиз. Сиёсий алоқаларимиз даражаси ҳам анча юқори - сўнгги йилларда давлат раҳбарлари ўртасида 11та учрашув бўлиб ўтган. Шу вақтга қадар кўплаб ишлар амалга оширилди, аммо бу аввало давлатларимиз етакчилари шарофати билан, шу боис, эндиликда Ўзбекистон ва Россия парламентлари ҳам ўзаро муносабатлар ривожига ҳисса қўшишлари керак. Бизнинг вазифамиз - юқори даражада бўлган келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилишини қонун даражасида таъминлашдан иборат", - деб қайд этди Володин Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

У шунингдек, Ўзбекистонга ташрифи чоғида Россия делегацияси Олий Мажлис ва Сенатдаги ҳамкасблари билан биргаликда партия қурилиши, маъмуриятчилик ва бюджетни бошқариш масалаларини муҳокама қилишганини қўшимча қилди.

Икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган, бу эса аниқ масалаларнинг ечимини топиш учун зарур тузилмаларни ташкил этиш ва муносабатларни ривожлантиришга имкон яратади.

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Октябрь ойида иккинчи Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади

"Шу пайтга қадар Қозоғистон, Ҳиндистон, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар билан шундай турдаги - парламентлараро комиссия ҳамкорлиги мавжуд эди. Эндиликда бу тажрибани Ўзбекистон-Россия муносабатларига кўчирмоқчимиз", - деб қўшимча қилди Давлат думаси спикери.

Володиннинг сўзларига кўра,  Россия декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига ўз кузатувчиларини юбориш тўғрисидаги таклифномани олган.

"Олдинда жуда кўп лойиҳаларимиз бор. Энг аввало, қонунчилигимизни уйғунлаштириш, шунингдек, тавсия характерига эга бўлган қонунларни яратиш устида иш олиб боришимиз керак. Давлатларимиз олдида ечими фақатгина ҳамкорликка боғлиқ бўлган умумий масалалар ва чақириқлар турибди", - дея хотима қилди Володин.

Янгиликлар лентаси
0