01:06 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

Молия вазирига ўринбосарлар тайинланди

© Sputnik / Алексей Даничев
Сиёсат
Ҳавола олиш
212 0 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4457-сонли қарори билан Молия вазирига ўринбосарлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Аҳадбек Ҳайдаров Яҳёбекович ва Абдимухтор Эргашев Эргашевич тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Аҳадбек Ҳайдаров 2013-2016 йилларда Марказий банк раисининг ўринбосари, 2016-2016 йилларда Ўзмиллийбанк бошқарув раиси биринчи ўринбосари;  2016-2017 йй.  “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, у 2017-2017 йиларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, 2017-2019 йй. Ўзбекистон Молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019-2019 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори бўлган.

Абдимухтор Эргашев 2010-2017 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари аҳборот-таҳлил департаменти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шўъбаси фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаб келган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Назначены новые заместители министра финансов
Назначены новые заместители министра финансов

Асосий мавзулар