19:57 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
199 0 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан, Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади.

Бундан ташқари, Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши мўлжалланган.

Хабарда ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилгани қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар