03:33 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Министр обороны РФ Сергей Шойгу

Шойгу ўзбек ҳарбийларини тақдирлади

© Sputnik / Максим Блинов
Сиёсат
Ҳавола олиш
72410

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари иштирокчиларини тақдирлади. Уч нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам мукофотга лойиқ деб топилди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари иштирокчиларини тақдирлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Подполковник Марат Зарипов, сержант Ғайратжон Донаев ва оддий аскар Нурбек Исмоилов "За укрепление боевого содружества" медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам медаль билан тақдирланди.

Баҳодир Қурбонов самолёти Оренбургдаги ҳарбий аэродромга қўнди

Бу йилги “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида Ўзбекистон ҳарбий контингенти ҳам иштирок этмоқда. Ушбу машғулотда Марказий Осиё минтақасида халқаро терроризмга қарши курашиш вазифаларини ҳамкорликда бажариш бўйича комплекс машқлар амалга оширилади. Унда Ўзбекистон вакиллари Тожикистон ҳарбийлари билан биргаликда шартли равишда ўз миллий ҳудудларида ҳаракат қилади.

Асосий мавзулар