12:40 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев (справа) на церемонии официальной встречи в Ташкенте.

Мирзиёев Россияга қачон ташриф буюриши маълум қилинди

© Sputnik / Алексей Никольский
Сиёсат
Ҳавола олиш
560 0 0

Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил бошида Россияга ташриф буюради.

ЎзАнинг хабар қилишича,  Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув чоғида икки мамлакат раҳбарларининг давлат ташрифлари, олий даражадаги бошқа учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, уларни белгиланган муддатларда ва тўлақонли бажариш бўйича амалга оширилаётган зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

“Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил бошида Россия Федерациясига амалга оширилажак ташрифига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, учрашув чоғида энг муҳим соҳалар, хусусан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро манфаатдорлик ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатларнинг юксак даражаси, шунингдек, уни янада кенгайтириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар