ОҲИЧК учрашувида Ўзбекистонда ёшлар радикаллашуви масалалари муҳокама этилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов ёшларнинг баркамол ривожланиши ва ўзини намоён қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратишни мақсад қилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда биргаликда ҳаракат қилишга чақирди

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Тошкентда ёшларнинг радикаллашишига қарши курашиш масалалари муҳокама этилади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбут-хизмати.

Ўзбекистон делегацияси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК) аъзо давлатлар вазирлари учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тожикистон томонини ташкилотга муваффақиятли раислиги билан табриклади ва 2020-йилга мўлжалланган ОҲИЧК тадбирлар режасини қўллаб-қувватлади. Ушбу режа Ўзбекистон ташаббуси билан ёшларнинг радикаллашишига қарши курашиш бўйича халқаро конференциялар ўтказишни назарда тутади.

Шу муносабат билан Абдулазиз Камилов ёшларнинг баркамол ривожланиши ва ўзини намоён қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратишни мақсад қилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Нутқ сўнгида Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни та`минлаш каби умумий эзгу мақсадларга эришиш имконини берувчи ишончни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ечимларни топиш бўйича саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0