Камилов ҳиндистонлик ҳамкасби билан бўлажак учрашувларни муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов в г.Нью-Йорке встретился с Министром иностранных дел Республики Индия Субрахманьямом Джайшанкаром
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов в г.Нью-Йорке встретился с Министром иностранных дел Республики Индия Субрахманьямом Джайшанкаром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида ҳиндистонлик ҳамкасби Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида ҳиндистонлик ҳамкасби Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарларининг мунтазам мулоқоти натижасида икки томонлама муносабатларда кузатилаётган янгича шиддат мамнуният билан қайд этилди.

Доступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон компанияси Сергелида кўп қаватли уйлар қуради

Суҳбатда товарлар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш, савдо айланмаси ҳажмларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг иқтисодий блоки масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Ҳиндистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги шерикчилик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0