18:20 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
В Узбекистан с официальным визитом прибыла председатель Совета Федерации Федерального Собрания Российской Федерации Валентина Матвиенко

Танзила Норбоева Тошкентда Валентина Матвиенкони кутиб олди

© СЕНАТ ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Сиёсат
Ҳавола олиш
304 0 0

Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Бугун, 1 октябрь куни Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Сенат ахборот хизматининг хабар қилишича, мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов, Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Россия спикерининг Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлари режалаштирилган.

Шунингдек, Матвиенконинг ташриф доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерал Мажлиси федерация кенгаши ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши, Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбирлармон доиралари кенгашларининг мажлиси ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерал Мажлиси федерация кенгаши девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Асосий мавзулар