13:59 28 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
89 0 0

Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

ТИВ хабарига кўра, мажлис 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

Мажлис давомида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартиби, унда имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, МДҲ ТИВ халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашишади.

Асосий мавзулар