Парламент сайловларида қатнашишга номзод бешта партия ҳужжатларини тақдим этди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашига депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда расмий фаолият юритаётган сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига барча зарур ҳужжатлар ва имзо варақаларини тақдим этди. Эндиликда улар экспертлар томонидан текширилади, дейилади Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида.

Республикада навбатдаги парламент сайловлари 22 декабрда бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигига кўра, депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади. Номзодларнинг рўйхатдан ўтказилиши сайловгача 35 кун қолганда якунланади.

Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бешта асосий партия вакиллари имзо жамлашни бошлади

Ўзбекистонда расман бешта партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси рўйхатдан ўтган.

Партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари беш кун ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиб, партияларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи рад этилган-этилмаганлиги аниқланади.

Сайловларда қатнашиш учун ҳар бир партия 40 000 дан кам бўлмаган сонда имзоларни жамлаши талаб қилинган эди. Маъмурий-ҳудудий бирликларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент) тўпланган имзолар сони талаб қилинган 8% дан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сайловчилар бир ёки бир неча партияни қўллаб имзо қўйиш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0