11:19 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Сиёсат
Ҳавола олиш
285 0 0

Туркманисон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилда МДҲда раислик қилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди.

Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди ҳамда шерикликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилишича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ўзбекистон учун, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, турли тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш жиҳатидан манфаатлидир. Сўнгги йилларда мамлакатнинг ушбу ташкилотдаги иштироки анча фаоллашди.

Учрашувда 2020 йилда МДҲда раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисидаги қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди.

Асосий мавзулар