12:10 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Сиёсат
Ҳавола олиш
37910

Ҳужжатда республиканинг ҳарбий-техник соҳада халқаро ҳамкорлик ва илк бор мудофаа саноати комплексини шакллантириш тўғрисидаги мақсад ва вазифалар ўз аксини топган.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон Сенати “Мудофаа тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади, хабар қилади Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Қайд этилишича, ҳужжатга республиканинг ҳарбий-техник соҳадаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисидаги модда киритилган.

Ҳужжат бошқа хорижий давлатлар билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўз мудофаа саноати комплексини ташкил этишга қаратилган. Қонуннинг янги таҳририга “Мудофаа соҳасида халқаро ҳамкорлик” моддаси киритилган.

Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари қаторида халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, барқарорлик ва Марказий Осиёда яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида банд киритилган. Қонуннинг янги таҳрири мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевга имзоланиш учун тақдим этилди.

Асосий мавзулар