11:43 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Сиёсат
Ҳавола олиш
60040

МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2020 йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ашхободдаги МДҲ давлат етакчилари саммити якунлари бўйича 7 та қўшма ҳужжат имзоланди.

Хусусан, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукмларни ижро этиш тўғрисида Конвенция имзоланди. Ҳужжатлар рўйхатида 2020 йилда МДҲда раислик қилиш ҳақида қарор, МДҲ давлат раҳбарлари навбатдаги Кенгаш йиғилишини ўтказиш ҳақида ва МДҲ ижроия котибияти тўғрисидаги ҳужжатлар ўрин олди.

Бундан ташқари, "МДҲга аъзо давлатларнинг стратегик иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация", "МДҲ давлатлари раҳбарларининг 1941-1945 йиллари Улуғ Ватан урушида Совет халқи Ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан Ҳамдўстлик давлатлари халқларига ва жаҳон жамоатчилигига мурожаатномаси", "2020-2022 йилларга мўлжалланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш дастури тўғрисида"ги қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш давомида президентлар томонидан МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг ваколатларини уч йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилиши 2020 йил 16 октябрда Тошкентда бўлиб ўтади, бу ҳақда МДҲ давлат раҳбарлари тор доирада бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Асосий мавзулар