Ўзбекистон президенти Бокудаги Туркий кенгаш саммитида иштирок этади

Oбуна бўлиш
Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган  масалаларни муҳокама қиладилар.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркий Кенгашга нега аъзо бўлди?

Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.

Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0