Шавкат Мирзиёев бугун Бокуга ташриф буюради

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ).
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида иштирок этиш учун Шавкат Мирзиёев бугун Бокуга ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун бугун Бокуга боради, Ҳукумат портали хабарига асосан.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади”, - дейилган хабарда.

Ушбу саммитда Ўзбекистон Республикасининг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилиниши ҳамда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган  масалаларни муҳокама қиладилар.

Ундан ташқари Ўзбекистон президенти Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режелаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0