Абдулазиз Камилов Бокуда Мавлут Чавушўғлу билан учрашди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов и Мевлют Чавушоглу
Абдулазиз Камилов и Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон Туркий кенгашнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланиши муносабати билдан бир-бирларини самимий табриклашди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Туркий кенгашда иштирок этиш учун Озарбайжон пойтахтига етиб келган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 13 октябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу билан учрашди, ТИВ хабарига асосан.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ). - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев бугун Бокуга ташриф буюради

Учрашувда Ўзбекистон—Туркия стратегик ҳамкорлигининг долзарб масалалари, уни аниқ йўналишларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорликни икки томонлама ҳамда Туркий кенгаш шаклида янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди, - дейилган хабарда.

Вазирлар Ўзбекистон Туркий кенгашнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланиши муносабати билдан бир-бирларини самимий табриклашди. Бу ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик салоҳиятини кескин оширишига ишонч билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, 14-15 октябрь кунларида Бокуда Туркий кенгаш саммити бўлиб ўтади. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ва Туркманистон делегациялари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0