Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳудуди бўйлаб етти мингга яқин экстремист қидирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседание комиссии РАТС ШОС в Ташкенте
Заседание комиссии РАТС ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ мамлакатлари махсус хизматлари ўртасида маълумот алмашиш мақсадида хорижий жангари-террористларни қайд этиш механизми ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Экстремизм ва терроризмда жиноят содир этган ёки унда гумонланаётганларнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) доирасида Ягона қидирув рўйхатига жорий давр ҳолатига кўра етти мингга яқин киши киритилгани маълум бўлди, деб хабар қилади РИА Новости агентлиги. 

Бу ҳақда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов куни-кеча Сочида бўлиб ўтган ташкилотнинг аъзо-давлатлари махсус хизмат раҳбарларининг йиғилишида эълон қилди. Спикер ўз чиқиши давомида, жумладан, ШҲТ МАТТ фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири терроризм ва экстремизга алоқадор фуқароларнинг қидирувида ҳамкорликда ҳаракат қилиш эканлигини эслатиб ўтди.

“Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида Ижроия қўмитаси томонидан Ягона қидирув рўйхати ишлаб чиқилган ва у доимий янгиланиб боради. Жорий ҳолатга кўра, унга ушбу тоифа кишиларининг 6,6 мингдан зиёди киритилган”, - деди қўмита раҳбари.

Шу билан бирга, хорижий жангари-террористларни қайд этиш махсус жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳозирда 4,5 мингдан ортиқ киши рўйхатда турганлиги маълум қилинди.

ШҲТ давлатлари махсус хизматлари 2018 йилда 600дан ортиқ террорчиларни қўлга олди

Ташкилот тасарруфида, шунингдек, минтақада фаолияти таъқиқланган 115 дан ортиқ террористик, сепаратист ва экстремистик ташкилотлар рўйхати шакллантирилган. Унга “Ислом давлати”, “Жабҳат ан-Нусра”, “Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати”, “Хизб-ут-Тахрир ал-Исломия” кабилар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТ аъзо-мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир давомида ШҲТнинг сўнгги бўлиб ўтган олий даражадаги ва ҳукумат раҳбарлари йиғилишларида эришилган келишувларни амалга ошириш, ташкилот доирасида савдо-қитисодий ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0