19:08 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Флаги стран участниц СНГ

МДҲ доирасида ягона визанинг жорий этилиши ижобий қадам бўлиши мумкин - ТИВ

© Интернет-портал СНГ
Сиёсат
Ҳавола олиш
182 0 0

"Бу катта ва афсуски, тезкор йўл эмас, шу боис, бу каби механизмларнинг йўлга қўйилиши конкрет муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта", - деб қайд этди Руденко

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. МДҲда ягона визанинг жорий этилиши ижобий қадам бўлиши мумкин, лекин бу қисқа фурсатда амалга ошадиган иш эмас, аниқ муддат ҳақида гапиришга ҳали эрта, деди РИА Новостига берган интервьюсида РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко.

"Шубҳасизки, МДҲ майдонида ягона виза жорий этилиши эҳтимоли Ҳамдўстликнинг бошқа давлатлар билан бизнес ва туристик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин эди", - деди у.

"Шундай бўлса-да, МДҲ иштирокчи давлатларининг ҳар бири ўз виза ва миграция сиёсатини амалга ошириши, бу соҳаларда мамлакатларимиз миллий қонунчилик низомлари ҳамиша ҳам мос келмаслиги ҳолатини эътиборга олмай илож йўқ", - деб қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари ўирнбосари.

"Биз Қозоғистон президенти Касим-Жомарта Токаевнинг ушбу масала энг аввало барча ваколатли идораларни жалб этган ҳолда экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганилиши лозим, деган фикрини қўллаб-қувватлайман", - деди у.

Руденконинг сўзларига кўра, "МДҲ давлатлари орасида мана шундай ягона визадан манфаатдор бўлган мамлакатлар доирасини аниқлаш ва улар билан миграция қонунчилигини яқинлаштириш бўйича компромисс қарорларга боришга тайёрлик даражасини аниқлаштирмоқ лозим.

"Бу каби умумий визаларни киритиш учун бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳажмини баҳолаш муҳим", - деди у.

"Бу катта ва афсуски, тезкор йўл эмас, шу боис, бу каби механизмларнинг йўлга қўйилиши конкрет муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта", - деб қайд этди Руденко.

Асосий мавзулар