Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди

© Пресс-службаШавкат Мирзиёев принял делегацию индийского штата Гуджарат
Шавкат Мирзиёев принял делегацию индийского штата Гуджарат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон биотехнологиялар, тўқимачилик, фармацевтика ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти 22 октябрь куни Ҳиндистон Республикаси Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев меҳмонларни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, дўстлик ва стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётганини айтиб ўтди.

Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

Вижай Рупани, ўз навбатида, давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида биотехнологиялар ва агрокластерлар, тўқимачилик, фармацевтика саноати, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш, меҳмонхона инфратузилмасини бошқариш каби соҳаларда ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Самарали шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитасини” тез фурсатда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0