Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди

© СЕНАТ ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАНТанзила Нарбаева встретилась с императором Нарухито и Премьер-министром Японии Синдзо Aбэ
Танзила Нарбаева встретилась с императором Нарухито и Премьер-министром Японии Синдзо Aбэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи олдидан ўзаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Японияда расмий ташриф билан бўлиб турган Сенат раиси Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Япониянинг янги императори Нарухитонинг тахтга ўтириши тантанали маросимида Танзила Норбоева уни тахтга ўтиргани билан табриклаган. Томонлар Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истагини билдирганлар.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Сенат раисининг Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

© СЕНАТ ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАНТанзила Норбоева Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан учрашди.
Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Норбоева Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Ўзбекистон президентининг Японияга ташрифи олдидан ўзаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзила Норбоева Японияга ташрифи доирасида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашгани хабар қилинган эди. Кавабата Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар диққат билан кузатилётгани ва юқори баҳоланаётганини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0