18:44 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

МДҲ ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиш санаси аниқланди

© Sputnik / Екатерина Штукина
Сиёсат
Ҳавола олиш
29201

Ўзбекистон 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилади. МДҲ бош вазирлари 29 май куни Тошкентда навбатдаги саммитда учрашиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. МДҲ ҳукумат раҳбарлари 2020 йил 29 май куни Тошкентда навбатдаги саммитда йиғилиши белгилаб олинди. Бу ҳақда Ҳамдўстлик ҳукумат раҳбарларининг Москвадаги мажлиси якунларидан сўнг Беларусь бош вазири Сергей Румас эълон қилди.

“Қисқа форматдаги йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси делегацияси таклифи билан Ҳамдўстлик ҳукумат бошлиқларининг навбатдаги саммитини Тошкентда 2020 йил 29 май куни ўтказишга келишиб олинди”, - хабар қилади РИА Новости.

Ўзбекистон ташкилотдаги раисликни 2020 йилдан эътиборан Туркманистондан қабул қилади. Шавкат Мирзиёев Ашҳободда бўлиб ўтган саммитда сўзга чиқар экан, Ўзбекистон ўз раислиги даврида режадаги тадбирларни юқори даражада ўтказиш учун барча имкониятларни қўллашини маълум қилганди. Йил давомида, умумий ҳисобда, 60 га яқин турли йиғилиш, форум ва ишчи учрашувлар режалаштирилган.

Республика пойтахти, шунингдек, бош форум – Ҳамдўстлик давлат раҳбарларининг саммитига ҳам мезбонлик қилади. Тадбир Тошкентда 2020 йил 16 октябрь куни бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар