06:39 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Стокгольм. Швеция

Ўзбекистон-Швеция муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
104 0 0

Учрашувда алоқаларни фаоллаштириш мақсадида 2020 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Швеция иккинчи бизнес форумини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Швеция Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Ингрид Терсманн билан учрашди.

“Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Швеция муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Таъкидланишича, мулоқотни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2020 йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, ўзаро ташрифлар ташкиллаштириш ва тажриба алмашишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Саноатни ривожлантириш, корхоналарни хусусийлаштириш бўйича ва бошқа давлат дастурлари доирасида Швеция инвестициялари ва юқори технологияларини жалб қилган ҳолда ўзаро товар айрибошлашни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш механизмларининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Швеция қироли Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлади

Мазкур йўналишда алоқаларни фаоллаштириш мақсадида 2020 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Швеция иккинчи бизнес форумини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Хабарда суҳбат чоғида халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилингани қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар