ШҲТ МАТТ якунлари: минтақадаги янги таҳдид ва хатарлар аниқлаб олинди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишЗаседание Совета глав правительств государств - членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета глав правительств государств - членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анжуманда халқаро террорчилар геолокация ва йўлдошли алоқа воситаларини харид қилиш, сунъий интеллект технологиялари ва ахборот-коммуникация ютуқларидан фойдаланиш кабиларни ўзлаштираётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Тошкентда 6-7 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) “Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик” мавзусидаги еттинчи халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман иши давомида халқаро террорчилик ташкилотларининг қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг янги турларини, геолокация ва йўлдошли алоқа воситаларини харид қилиш, террористик фаолиятни амалга ошириш учун учувчисиз бошқариладиган қурилмалар, сунъий интеллект технологиялари ва ахборот-коммуникация ютуқларидан фойдаланиш борасидаги уринишларига эътибор қаратилди.

Директор Исполкома РАТС ШОС Джумахон Гиёсов - Sputnik Ўзбекистон
Ғиёсов: ШҲТ чегараларида янги террорчилик базалари вужудга келмоқда

“Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти тармоқларга ёйилиб ҳаракатланиш тамойилига ўтгани, бунинг оқибатида дунёнинг бир қатор ҳудудларида, биринчи навбатда, Яқин Шарқ ва Афғонистонда хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ янги таҳдид ва хатарлар юзага келаётгани қайд этилди.

Афғонистон ҳудудида ўрнашиб олган халқаро террорчилик ташкилотлари вакиллари ШҲТга аъзо давлатлар чегараларига тобора яқинлашаётгани, шунингдек, ўзлари келиб чиққан мамлакатга қайтиб, “ухлаб ётган” хатарли нуқталарни қайта жонлантираётгани ташвиш уйғотмоқда, дейилади анжуман якунлари асосида тарқатилган баёнотда.

Тадбирда бу каби хатарларни бартараф этиш мақсадида жангарилар оила аъзоларини келиб чиққан давлатига қайтариш ва реабилитация қилишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, конференция мажлисларида терроризмни молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича хатти-ҳаракатларни ҳар томонлама мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этилди. Халқаро террорчиларнинг трансмиллий уюшган жиноятчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобидан даромад олгани, молиявий маблағларни тўплаш учун "Western Union", "American Express", "PayPal", "Яндекс.Деньги", "VisaTransfer" каби электрон тўлов тизимларидан, шунингдек, краудфандинг онлайн платформаси ва "Хавала" норасмий ҳисоб-китоб тизимидан фойдаланганига эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0