01:33 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
320 0 0

Владимир Путин Осиё минтақасининг халқаро сиёсат ва иқтисодиётдаги ролининг тобора ошиб бориши билан халқаро экспертлик ҳамжамияти томонидан ушбу минтақага эътиборининг ошиб боришидаги қонуниятни қайд этди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Россия Евроосиёнинг барча мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли ўзаро алоқаларга тайёр, дея эълон қилинди РФ президентининг Валдай клубининг Самарқанддаги конференция қатнашчиларига йўллаган мурожаатномасида.

Мурожаатномани РФнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ўқиб эшиттирди.

“Россия бутун қитъа мамлакатлари билан конструктив, тенг ҳуқуқли ўзаро алоқа ўрнатишга тайёр. Евроосиё минтақаси маконида  тинчлик ва фаровонлик глобал миқиёсда хавфсизлик ва барқарорликнинг энг муҳим шарти демакдир”, - дейилади йўлланган мактубда.

Путин шу билан бирга, Осиё минтақасининг халқаро сиёсат ва иқтисодиётдаги ролининг тобора ошиб бориши билан халқаро экспертлик ҳамжамияти томонидан ушбу минтақага эътиборининг ошиб боришидаги қонуниятни алоҳида қайд этди.

“Транспорт, коммуникация ва энергетик инфратузилмалар, юқори технологиялар ва фундаментал илм-фан минтақада фаол ривожланиб келяпти”, деди Россия президенти.

Путин Самарқанддаги конференциянинг мавзуси нақадар муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Валдай клуби шу билан жорий йилги “Шарқ йили” дастурига хотима ясар экан, россиялик президент таъбирича мазкур конференция иштирокчиларидан “интеграцион жараёнларнинг жорий аҳволи ва истиқболлари ҳамда турли соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг салоҳиятига баҳо бериш” талаб қилинади.

Курманов: Валдай форуми икки давлат олдида турган улкан ишларнинг муқаддимасидир

Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманда 11та мамлакат – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония кабиларда 70 дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этмоқда.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар