ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистон имкон қадар тезроқ ЖТСга кириш ҳақида музокараларни якунламоқчи, бироқ ташкилотга қўшилиш аниқ муддатлари айтилмаган. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов матбуот анжуманида айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз аниқ муддатларни белгиламаяпмиз. Аммо Европа Иттифоқи билан шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш, шунингдек ЖСТга кириш ҳақида музокаралар жараёнини имкон қадар тезроқ якунлаш истаги мавжуд”, - деди Камилов.
Вазир ЕИ билан келишув кейин йил имзоланиши мумкинлигини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Брюсселда ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташриф дастурида Европа комиссиялари, парламенти ва бошқа ЕИ органлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар киритилган.