08:59 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги рашк учун сабаб эмас – россиялик эксперт

© Sputnik /
Сиёсат
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
84510

"Валдай" клубининг мутахассиси Александр Ломановнинг фикрига кўра, Марказий Осиё минтақасида ўзаро тушуниш ва ишончга асосланган мутлақо янгича минтақавий ҳамкорлик пайдо бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik, Алексей Стефанов. "Валдай" мунозаралар клубининг мутахассиси Александр Ломановнинг фикрига кўра, Марказий Осиё минтақасида ўзаро тушуниш ва ишончга асосланган минтақавий ҳамкорликка асосланган мутлақо янги контекст пайдо бўлмоқда.

Хитой ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни Россия томонидан хавфли рақобат манбаи сифатида қабул қилмаслиги керак. Бундай фикрни “Валдай” клубининг Х Осиё конференциясида иштирок этган Э.М.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Ломанов билдирди.

“Чунки на 10, на 15 йил олдин бўлмаган, ўзаро ишонч ва тушунишга асосланган мутлоқо янгича минтақавий ҳамкорлик юзага келмоқда”, - деди Ломанов Sputnik мухбирига.

Рақобат ва ҳамкорлик тушунчаси ўзи ўзгаради, чунки сўнгги икки йил ичида халқаро савдо механизмларининг қисқаришини кузатиш мумкин, дейди эксперт.

“Хитой, ва нафақат у, ўн йил давомида шаклланган ишлаб чиқариш алоқаларининг бузилиши оқибатида экспорт бозорига чиқишда муаммоларга дуч келаётган мамлакатдир. Шунинг учун, бу контектсда, эски тизим бузилаётганда, Хитой ва Россия Осиёда рақобатчи деб айтиш нотўғри. Мен ҳаммага маълум бир фактни эсламоқчиман - шу йил июн ойида Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзинпин Россия-Хитой муносабатларининг янги даврга киришини эълон қилишди ва бу принципиал жиҳатдан муҳимдир”, - дейди Ломанов.

Россия ва Хитой раҳбарларининг чиқишларида айтилган асосий сўз, "Валдай" клубининг мутахассиси таъкидлаганидек, бу ишонч нафақат икки томонлама, балки кўп томонлама бўлиши керак.

“Нафақат Россия ва Хитой, балки Евросиё мамлакатлари, минтақанинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ишонч иқтисодиёт, сиёсат ва маданият соҳасида эришилган ижобий натижаларни сақлаб қолишга ёрдам беради. У бу салбий ташқи таъсирлардан - деглобализация, ташқи томондан бизга қарши қилинадиган ҳарбий-сиёсий рақобат таъсиридан ҳимоя қилади”, - деб ҳисоблайди мутахассис.

Самарқандда 10-11 ноябрь куни Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда 11 та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 70 дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этди.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар