19:56 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Консультативная встреча министров иностранных дел Центральноазиатских государств проходит в узбекской столице

Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилдилар

Sputnik / Дильшода Рахматова
Сиёсат
Ҳавола олиш
343 0 0

Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда йиғилдилар

ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Бугун, 15 ноябрь куни, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Тошкент шаҳрида йиғилдилар. "Бешлик"нинг тўпланишидан асосий мақсад - 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган МО етакчилари учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишдир, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов қўшни республикалар ташқи ишлар вазирларини самимий қутлар экан, улар олдида 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган МО давлатлари етакчилари учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилиш, хусусан, ҳужжатлар бўйича ишларни якунлаш сингари ишлар турганини қайд этди.

Таъкидланишича, ушбу учрашувда дипломатлар минтақавий ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари масалаларини кўриб чиқиб, халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашадилар.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг иккинчи норасмий саммити Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. МО етакчилари учрашуви кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги савдо, иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ўрин олган. Президентлар шунингдек, минтақадаги хавфсизлик ва қўшни Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Шу бугун Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлашда маданий-гуманитар алоқаларнинг ўрни сингари масалаларни ўз ичига олган "Марказий Осиё - умумий уйимиз" халқаро конференцияси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Асосий мавзулар