19:57 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Президент Татарстана Рустам Минниханов на встрече с представителями татарских общественных организаций в Узбекистане

Татаристон президентининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари маълум қилинди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
294 0 0

Рустам Минниханов 25-26 ноябрь кунлари Самарқанд ва Тошкентга ташриф буюради. У ўзбек-татар бизнес форумида иштирок этиш ва мамлакат ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Рустам Минниханов икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида мамлакат раҳбарияти билан қатор учрашувлар ҳамда қўшма автомобиль ишлаб чиқариш очилиш маросимида иштирок этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.

Ташриф доирасида 25 ноябрь куни Рустам Миннихановнинг Самарқанддаги татар диаспораси билан учрашуви режалаштирилмоқда. Эртаси куни КамАЗ юк машиналарини йиғишнинг янги линияси очилишида иштирок этиши кутилмоқда.

Ташрифнинг иккинчи қисми Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади. Хусусан, 26 ноябрь куни “Тошкент” меҳмонхонасида “Ўзбекистон-Татаристон” бизнес форуми режалаштирилган. Бундан ташқари, Минниханов бир нечта Тошкент корхоналарига ҳамда ТНТ татар телеканалининг мухбирлар пунктига боришни режалаштирган.

Татаристон президентининг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев билан учрашиши кутилмоқда. Ташриф ва форум якунларига кўра икки томонлама битимлар имзоланишини мумкин.

Ўзбекистон ва Татаристон республикаси ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда фаоллашган. Ўтган йил давомида товар айирбошлаш бир ярим бараварга – 146 млн долларгача ўсди. Қўшма лойиҳалар минтақанинг “КамАЗ”, “ТАИФ”, “КМПО”, “Позис” етакчи компаниялари билан амалга оширилмоқда. Шунингдек “Татнефть” корхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мамлакатда ушбу компаниянинг бир нечта АЁҚШлари фаолият юритмоқда.

2019 йил июнь ойида Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси очилган ва бу минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлайди.

Асосий мавзулар