23:17 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
611 0 0

6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилган эди. Ҳужум вақтида 20 та жангарилардан 15 таси ўлдирилган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. “Ислом давлати”* жангариларининг тожик-ўзбек чегарасидаги постга уюштирган ҳужуми Афғонистондаги хавфсизлик масаласи алоҳида эътиборни талаб қилишидан дарак беради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов БМТдаги учрашувда маълум қилди.

“Яқинда “ИШИД” жангариларининг Тожикистондаги чегара постига уюштирган ҳужуми яна бир бор минтақадаги террорчилик таҳдиди реал эканини тасдиқлади. Террорчилар фаоллиги манбаларидан бири наркотрафикдан олинган даромад бўлиб қолмоқда”, - дея Моргулов сўзларидан келтиради РИА Новости.

У Афғонистонда тинчликнинг тикланиши ШҲТ ҳудудидаги хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ҳал қилувчи омили эканини таъкидлади

“Биз конструктив сиёсий мулоқотни кенгайтириш, оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик ва қуролланиш назорати муаммоларини самарали ҳал қилиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, 2030  йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим деб ҳисоблаймиз”,  - деди Россия ТИВ ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида 20 та жангарилардан 15 таси ўлдирилган, Тожикистон томонидан эса тўрт киши ҳалок бўлган. Кейинчалик “ИД”* Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди.

*”Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия ва қатор бошқа давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар