Марказий Осиё мамлакатлари ахлоқ йўқолиши ҳолатига тўқнаш келди — Жээнбеков

© Правительство КРСооронбай Жээнбеков
Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков динларга бағишланган анжуманда сўзга чиқди. Тадбирда Россиядан делегация ва Марказий Осиё мамлакатлари дин вакиллари иштирок этган

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё республикалари ахлоқ йўқолиши ва ахлоқ нормаларининг йўқолиши сингари ҳолатларга дуч келишди, деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков "Ала-Арча"да ўтказилган "Православ дини ва ислом - жаҳон динлари" мавзусидаги халқаро анжуманда. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

11 октября 2019. Заседание Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ). - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев, Раҳмон ва Жээнбеков Марказий Осиёда терроризм тарқалмоқда деб айтишди

Давлат раҳбари анжуманда Россиядан йирик делегация ҳамда Марказий Осиё давлатлари дин вакиллари иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жээнбековга кўра, МО давлатлари мустақил бўлгани билан, маданий қадриятлар ва ягона диний бирликни сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. Минтақа мамлакатларининг менталитети ўхшаш, деди у.

"Таассуфки, охирги ўн йилликларда бизнинг мамлакатларимиз маънавий қадриятлар ўрнига моддий қадриятлар кетидан қувиш, ахлоқ йўқолиши, ахлоқ ва этика нормаларининг кўтарилиши сингари ҳолатларга дуч келишди", - деди Қирғизистон раҳбари.

Жээнбеков ушбу салбий омилларни енгиб ўтиш учун минтақа мамлакатлари биргаликда, мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилишлари ва юқори ахлоқга эга жамиятни қуришлари кераклигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0