Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар. Учрашув сўнгида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Консультативная встреча министров иностранных дел Центральноазиатских государств проходит в узбекской столице - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилдилар

"2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади", - деб таъкидланган хабарда.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Томонлар, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Учрашув сўнгида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Биринчи саммит ўтган йилнинг март ойида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0