Лавров япон ҳамкасби билан Токио ва Вашингтон ҳарбий альянсини муҳокама қилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел России Сергей Лавров
Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лавров фикрига кўра, Токио ва Вашингтоннинг ҳарбий ҳамкорлиги "Россия-Япония муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга чиқаришда муаммо бўлиб қолмоқда"

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Москва Япония ва АҚШ ўртасида тузилган ҳарбий-сиёсий альянс туфайли Токиога миллий хавфсизлик масалаларига оид ташвиш рўйхатини тақдим этди, деди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.

Стратегический бомбардировщик Ту-95 МС - Sputnik Ўзбекистон
Россия бомбардимончи сабабли Япония қирувчи самолётлари осмонга кўтарилди

"Япон ҳамкасбларимиз ушбу ташвишларга муносабат билдиришга ваъда бердилар. Уларнинг жавобини кутамиз ва мубоҳасани давом эттирамиз", - деб айтган Лавров журналистларга.

Вазир сўзларига кўра, у бу мавзуни Россияга декабр ойида ташрифи режалаштирилган япон ҳамкасби Тосимицу Мотэги билан муҳокама қилишни режалаштирган.

Россия ТИВ раҳбари шуни алоҳида қайд этдики, Токио билан муносабатларда Вашингтон омма олдида бирор бир ийманишсиз Россия ва Хитойни ўзи учун бош хатар сифатида кўришини тасдиқламоқда ҳамда шу чақириқлардан келиб чиққан ҳолда Япония, Австралия ва Жанубий Корея билан ҳарбий альянслар тузмоқда.

Лавров фикрига кўра, Токио ва Вашингтоннинг ҳарбий ҳамкорлиги "Россия-Япония муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга чиқаришда муаммо бўлиб қолмоқда".

Тинчлик битими муаммолари

Россия ва Япония муносабатларига икки давлат ўртасида тинчлик келишуви йўқлиги узоқ йиллардан буён соя солиб келади. Икки давлат Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Жанубий Курил оролларининг кимга қарашлилиги масаласи туфайли бу битимни имзолашмаган.

Остров Шикотан - Sputnik Ўзбекистон
Курил оролларидаги Россия байроғи туширилмайди - Путин

Япония 1855 йилда Савдо ва чегаралар тўғрисидаги иккиёқлама трактатга таянган ҳолда Кунашир, Шикотан, Итуруп ороллари ва Хабомаи тепаликларига даъвогарлик қилиб келади. Москва позициясига кўра, ушбу ороллар Иккинчи жаҳон уруши якунларига кўра СССР таркибига киритилган ва улар устидан Россия суверенитети шубҳага олиниши мумкин эмас.

1956 йилда СССР ва Япония имзолаган қўшма декларацияга асосан, Москва тинчлик битими имзолангач, Хамобаи ва Шикотан оролларини Японияга тақдим этиш имкониятини кўриб чиқишга розилик билдирган. Шу билан бирга ҳужжатда Кунашир ва Итуруп тақдири тилга олинмаган. Аммо кейинги музокаралардан ҳеч қандай натижа бўлмаган. Токио позициясига АҚШ таъсир кўрсатган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Қўшма Штатлар агар Япония фақат иккита орол қайтарилишига рози бўлса, у ҳолда Токио Окинава оролини Америкага қайтаришига таъсир ўтказиши мумкинлиги билан пўписа қилган, дея тахмин қилинади.

Ўтган йил ноябрь ойида Россия ва Япония етакчилари Сингапурда учрашув ўтказган эдилар. Ўшанда япон бош вазири Синдзо Абэ томонлар 1956 йилги декларация асосида музокараларни тезлаштиришга келишиб олгани ҳақида баёнот берган эди.

Шу билан бирга, Россия ҳукумати Япония энг аввало Иккинчи жаҳон уруши якунларини, шу жумладан Россиянинг Жанубий курил ороллари устидан суверенитетини тан олиши кераклигини кўплаб маротаба қайд этишган.

Янгиликлар лентаси
0