12:00 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
551 0 0

Россия ТИВ сўзларига кўра, хулоса қилишга шошилмаслик зарур, зеро Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг қарори якуний эмас.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров WADA᾽нинг РУСАДАни антидопинг кодексига мос эмас деб тан олиш тавсиясига муносабат билдирди. Бу ҳақда “Р-Спорт" хабар қилди.

“Россияни ўзини ҳимоя қилаётган аҳволга, айбланувчи аҳволига солишни истаганлар бор. Аслини олганда, ҳамма нарсада ва ҳар ерда айбланувчи сифатида, халқаро ҳаётнинг қайси тарафини олиб қарама: жанжаллар, иқтисодиёт, энергетика, газ қувурлари <...> Россия ҳамма жойда бирор нарсага риоя қилмайди ёки бирор бир ёки бир неча Ғарб мамлакатларига фойда келтирмайдиган нимадир қилади”, - деди Лавров.

У хулоса қилишга шошилмаслик зарурлигини таъкидлади, зеро Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг қарори якуний эмас. Уларни ижроия қўмитаси ҳам кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил давомида йирик халқаро мусобақалардан четлашишни тавсия қилгани хабар қилинган эди.

WADA ижроия қўмитаси якуний қарорни 9 декабрда қабул қилиши керак.

Асосий мавзулар