19:19 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Руководитель фракции политической партии Либерально-демократическая партия России Владимир Жириновский

Жириновский Россия қандай ҳолатда Украинани йўқ қилиши мумкинлигини айтди

© Sputnik / Сергей Пятаков
Сиёсат
Ҳавола олиш
890 0 0

АҚШда демократлар Трампга қарши импичмент жараёнини бошладилар. Демократлар гумонига кўра, Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиб, эвазига ўзининг сиёсий оппоненти Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга қарши суриштирув ўтказишда ёрдам беришни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Россия Украинани ундан бўлаётган ҳужумнинг олдини олиш чораси сифатида уни йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида айтди ва Украинани "уруш оловини ёқувчи агрессор", деб атади.

Сиёсатчи бу гапларни Дональд Трампнинг Украинага жорий муносабатига изоҳ бераётиб, айтган, деб хабар қилади РИА Новости.

"Трампни Украина бўйича айбловлар жаҳллантирмоқда. Бугунги Киев – бу 1933-йилдаги Берлин, худди шундай уруш оловини ёқувчи агрессор. Киев ақлдан озган ва Американи зарарлантирмоқда. Лекин АҚШ – ядровий держава, шу боис Россия бундай сиёсатга чидаши мумкин эмас. Агар Украина тўхтамаса, уни биз превентив равишда йўқ қилишимизга тўғри келади", деб ёзган Жириновский Twitterда.

АҚШда демократлар Трампга қарши импичмент жараёнини бошладилар. Демократлар гумонига кўра, Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб, эвазига ўзининг сиёсий оппоненти Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга қарши суриштирув ўтказишда ёрдам беришни талаб қилган. Ушбу иш бўйича суриштирув ишлари Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги суҳбатни тинглаган ЦРУ ходимининг аноним арзларидан сўнг бошлаб юборилган.

Асосий мавзулар