Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Учрашувда ўзаро ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Россия субъектлари орасида мамлакат ҳудудлари учун етакчи ҳамкорлардан бири бўлган Татаристон билан алоқаларнинг бугунги босқичидаги долзарб масалалар ва амалий шерикликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзаро ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилда Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилди.

“Россиянинг ушбу ҳудуди билан ўзаро савдо ҳажми ортмоқда. Машинасозлик, нефть-газ, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, товар айирбошлашни кўпайтириш, кооперацияни кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, электротехника ва фармацевтика тармоқлари, ахборот технологиялари, уй-жой коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида амалий лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Элёр Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Ғаниев Татаристон билан товар айирбошлашни мувозанатга келтиришни таклиф қилди

Учрашув сўнгида 2020 йилга мўлжалланган "йўл харитаси"ни қабул қилиш ва шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳининг мунтазам учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Татаристон президенти хизмат сафари билан Ўзбекистонга келган. Минниханов Самарқандда КамАЗ русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “УзАвто Траилер” МЧЖнинг янги ишлаб чиқариш линияси очилиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, “Ўзбекистон – Татаристон” бизнес форумида қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0