Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялась встреча Шавката Мирзиёева и Нурсултана Назарбаева
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Нурсултана Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Марказий Осиё етакчилари учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди

Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, унга Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари етакчилари учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий яқин муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, аниқ амалий мазмун билан бойиди.

"Элбоши Нурсултон Назарбоев, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бор 2018 йил Остона (айни пайтда – Нур-Султон) шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда ҳамда шерикликнинг амалий лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдон бўлмоқда", - дейилган хабарда.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0