21:46 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Правоохранители столиц СНГ обсудили сотрудничество

МДҲ пойтахтлари ИИО раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди

МВД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
200 0 0

Йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда МДҲ давлатлари пойтахт ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор масалалар кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар пойтахт ички ишлар органлари/полицияси раҳбарларининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда МДҲ давлатлари пойтахт ички ишлар органлари ҳамда полицияси бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши ва террорчилик фаолиятига қарши курашиш, сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланишича, иштирокчилар террористик ва экстремистик тусдаги жиноятларнинг содир этилишига алоқадор шахс ва ташкилотларнинг фаолиятини аниқлаш ва бартараф этишга оид умумий келишилган профилактик, тезкор-қидирув ва махсус тадбирларни ўтказишга келишишган.

Бундан ташқари, мамлакатларнинг пойтахт ички ишлар органлари/полиция ўртасида суд ва терговдан қочиб юрган, бедарак йўқолган, шахси аниқланмаган жасадлар, одам савдоси ҳамда ўқотар қуроллар, автомашина ва гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланаётган шахслар бўйича доимий равишда маълумот алмашиш масалалари бўйича бир битимга келишишган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов МДҲ доирасида қабул қилинаётган ташаббусларнинг деярли барчаси айнан пойтахт бўлинмалари томонидан амалга оширилаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, пойтахт ички ишлар органлари ва полиция ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йили оғир, ўта оғир ва шов-шувларга сабаб бўлувчи жиноятларнинг кўп қисми фош этилиб, бартараф этилмоқда.

Иштирокчилар йиғилишга доимий амалда бўлган кенгаш мақомини бериш ташаббусини қўллаб-қувватлашди. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тожикистон ИИВ Душанбе шаҳри бўйича бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Хабарда меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳовлисида МДҲга аъзо давлатлар пойтахтларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланиши рамзи сифатида дарахтлар экишгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда МДҲ пойтахтлари ИИО раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.

Мавзу бўйича

Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасблари билан учрашди
Теглар:
Ички ишлар органи, хавфсизлик, МДҲ

Асосий мавзулар