21:52 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Президент Казахстана Касым-Жормат Токаев

Токаев Қрим Россия таркибига қўшилишини аннексия, деб ҳисобламайди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
437 0 0

Қримда содир бўлган воқеаларни аннексия, деб атамаймиз. Бўлган иш бўлди. Қримга нисбатан аннексия сўзи ишлатилиши – бу мураккаб, деган Токаев

ТОШКЕНТ, 4-дек - Sputnik. Қозоғистон Қрим Россия таркибига қўшилишини аннексия, деб ҳисобламайди, дея баёнот қилди республика президенти Касим Жомарт Токаев.

МДҲ раҳбарлари Қрим мавзусида камдан-кам фикр билдиришади.

"Биринчидан, Қримда содир бўлган воқеаларни аннексия, деб атамаймиз. Бўлган иш бўлди. Қримга нисбатан аннексия сўзи ишлатилиши – бу мураккаб", - деди у Германияга ташрифи арафасида Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, у Қозоғистон хукумати Украинадаги вокеалардан қўрққанми деган саволга жавоб берди.

"Иккинчидан, сиз айтгандай, ҳеч қандай қўрқув йўқ эди, чунки биз юқорида айтиб ўтганимдек, Россия Федерацияси билан мутлақо ишончли, яхши қўшничилик муносабатларига эгамиз. Биз аввал бошдан Россия раҳбарининг одамшавандалигига ишонганмиз",- дея қўшимча қилди Токаев.

2014 йил ўтказилган референдумдан кейин Қрим Россия худудига айланди, унда Қрим республикаси ва Севастополь сайловчиларининг аксарияти Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берди. Қрим маъмурияти 2014 йил февралда Украинада тўнтаришдан кейин референдум ўтказди. Украина ҳали ҳам Қримни ўзининг, лекин вақтинча босиб олинган худуди деб билади. Россия раҳбарияти бир неча бор Қрим ахолиси демократик тарзда, халқаро қонунларга ва БМТ низомига тўла мос равишда Россия билан бирлашишга  овоз берганликларини таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи "бутунлай ёпиқ".

Асосий мавзулар