Токаев яна Украина ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Қозоғистон раҳбари Қрим билан боғлиқ ҳолатни аннексия деб атаб бўлмаслиги ҳақида гапирган эди. Бунга жавобан расмий Киев демарш тайёрлашини билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Украина халқи тинч ва фаровон ҳаётга муносиб, дея баёнот қилди Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев. У шунингдек, Украина муаммоси аввало норманд форматида ҳал этилиши кераклигини таъкидлади, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон
Украина ТИВ Қрим хусусида айтилган гаплар учун Қозоғистонга демарш билан тахдид қилди

Эслатиб ўтамиз, Германияга ташрифи арафасида Токаев Қрим билан боғлиқ ҳолатни аннексия деб атаб бўлмаслигини айтган эди. Токаевга кўра, "аннексия - Қримга нисбатан ишлатилиши мумкин бўлмаган ўта мураккаб сўз".

"Украина масаласига келсак, президентимиз жуда яхши иродани намоён қилдилар ва Қозоғистон ҳудудида воситачилик ҳаракатини таклиф этдилар. Биз, табиийки, Украина муаммоси энг аввало норманд форматида ечилиши керак, деган фикрдамиз. Норманд форматидаги йиғилиш 9 декабрда Парижда ўтказилишини биламиз. Биз Украина халқига катта симпатия билан қараймиз ва бу халқ тинч, фаровон ҳаётга муносиб, деб ҳисоблаймиз", - деб айтган Токаев ГФР ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

У шунингдек, Қозоғистон ва Украинани анъанавий дўстлик ва шериклик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлаган.

Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон
Савченко: 2023 йилда Украина дунё харитасидан йўқ бўлади

Токаевнинг сўзларига жавобан, 5 декабрь куни Қозоғистоннинг Киевдаги элчиси Самат Ордабаев дипломатик идорага чақиртирилган. Шунингдек, Украина Токаевнинг сўзларига жавобан демарш тайёрлаётгани ҳақида маълум бўлган. Ижтимоий тармоқларда бу борада қизғин музокаралар авж олган.

Ушбу ҳолатга Токаевнинг маслаҳатчиси Ерлан Карин изоҳ берди.

"Биз ҳамон қолоқ фикрлашдан азият чекамиз. Бу бизнинг халқаро ва ташқи сиёсий мавзулардаги музокараларимизда яққол аён. Миллий манфаатлардан келиб чиқиб, биз нимадан манфаатдормиз ёки аксинча, манфаатдор эмасмиз, бу ҳақда гапириш ўрнига, экспертларимиз аудиторияси учун биз ҳақимизда бошқалар нима ўйлаш, нима дейиши, қандай муносабат билдириши, хафа бўлиши ёки ранжимаслиги муҳим", - деб ёзди Карин Telegramда.

Токаевнинг маслаҳатчиси шунингдек, фуқароларнинг Украина ТИВи гўёки демарш тайёрлаётгани ва Қозоғистон элчисини чақиртириб олгани ҳақидаги хабарларга муносабатини "саросимага тушиш", дея баҳолади.

Ўзбекистон Қрим ҳарбийлашуви ҳақидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламади

"Бу барча ноталар, демаршлар — дипломатиядаги эски одатлар, улардан фожиа ясаш керак эмас. Тўғрисини айтганда, бу ҳақда ҳаммадан охирида қайғуришимиз лозим, биз биринчи навбатда прагматик бўлмоғимиз шарт, энг аввало ўз манфаатларимизни кўзлашимиз керак, ўзгалар фикрига мослашишиз эмас, бундан ташқари ҳаммага бирдек ёқишга уринишимиз керак эмас", - деб таъкидлаган Карин.

Нурсултон Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертысбаев Sputnik Қозоғистонга берган интервьюсида, республика ҳозирча Қримни Россия ҳудуди, деб расман тан олмаганини айтди ва биринчи президент Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийнинг учрашувини Қозоғистон ҳудудида ўтказишни таклиф этганини эслатиб ўтди.

Сал кейин Назарбоевнинг маслаҳатчиси Одил Турсунов Элбоши Россия ва Украина етакчиларининг норманд форматидаги музокараларини яккама-якка учрашувга алмаштиришни таклиф этмаганлигига ойдинлик киритган эди.

Россия, Германия, Украина ва Франция етакчилари иштирокидаги Украинадаги инқироз муаммоларини бартараф этишга бағишланган "норманд тўртлиги" саммити 9 декабр куни Парижда ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0