Орешкин Путин ва Лукашенко музокараларининг натижаларини маълум қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко в Сочи
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сочида Россия ва Беларусь давлатлари раҳбарларининг музокаралари беш ярим соат давом этди. Россия иқтисодий ривожланиш вазири ушбу музокаралар якунлари ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар якунларини маълум қилди.

“Бир қатор соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, алоқа, божхона ва нефт бозорини тартибга солишда ҳақиқатдан ҳам муҳим натижаларга эришишди, ҳаттоки нефт ва газ масаласида ҳам томонларнинг позициялари жуда жиддий яқинлашди”, - дея Орешкин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Президент Белоруссии Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко 2020 йилдаги президент сайловларида иштирок этмоқчи

Орешкиннинг айтишича, 9 декабрдан Москва ва Минск ушбу музокараларда олинган кўрсатмаларни эксперт даражасида батафсил ишлаб чиқишни бошлайди ва йўл хариталарини шакллантиради.

Шунингдек, Орешкин Россия ва Беларусь етакчиларининг кейинги учрашуви 20 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилганини маълум қилди.

7 декабрь куни икки мамлакат бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Сергей Румас музокаралар ўтказишди. Сочида 8 декабрь куни эса президентлар даражасида музокаралар бўлиб ўтди. Владимир Путин ва Беларусь  Александр Лукашенконинг ёпиқ доирадаги учрашуви беш ярим соат давом этди.

Янгиликлар лентаси
0