07:21 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
655 0 0

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко бўлажак “норманд тўртлиги” саммитидан хавотирда. У амалдаги президентга қатор маслаҳат берди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко бўлажак “норманд тўртлиги” саммитидан хавотирда ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленскийга Россия етакчиси Владимир Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат бермоқда, деб хабар қилади РИА Новости.

“Энг муҳим маслаҳат: Путинга ишонмаслик... Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат берган бўлардим”, - деган Порошенко.

Қолаверса, у Зеленскийга учрашув кун тартибига Россиянинг Украина учун фойда келтирмадиган келишувлар тўпламини шакллантиришига имкон бермаслик учун газ масаласини киритмасликни маслаҳат берган.

“Норманд тўртлиги” кўринишидаги Украина бўйича музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Унда Россия, Германия, Украина ва Франция етакчилари Донбассдаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишади. Навбатдаги саммит 9 декабр куни Парижда ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзу бўйича

Зеленский Путин билан муҳокама қилмоқчи бўлган масалаларни айтди
Кремль “норманд саммити” санасини тасдиқлади: Путин ва Зеленский илк бор юзма-юз учрашади
Теглар:
норманд тўртлиги, Владимир Зеленский, Путин, Порошенко

Асосий мавзулар