08:02 29 Март 2020
Эфир
  • RUB130.22
  • EUR10572.34
  • USD9520.34
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
228 0 0

Навбатдаги парламент сайловлари Ўзбекистонда 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида ўзбекистонликлар учун муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида ўзбекистонликлар учун муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

4-5-декабрь кунлари Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консули Нодир Тургунов Ақтобе вилоятида бўлди.

Ташриф доирасида қатор учрашувлар, жумладан, вилоят ҳокими ўринбосари Кайрат Бекенов, вилоят полиция департаменти ва сайлов комиссияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Томонлар муддатидан олдин овоз беришни 14-15-декабрь кунлари соат 10.00дан 13.00гача Ақтобе шаҳри, Санқибой ботир кўчаси 20-А уй мазилида ўтказишга келишишди.

Ўзбекистонда Парламент сайловлари 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади. Парламентдаги 150та ўринга мамлакатда фаолият юритувчи бешта партиялар томонидан илгари сурилган 750 номзод даъвогарлик қилмоқда. 18 ноябрдан сайловолди ташвиқотларига старт берилган.

Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)

Мавзу бўйича

Ўзбекистонда сайловчилар вақтинча яшаш жойида овоз бериш имкониятига эга бўлади
МСК раиси Ўзбекистонда мухолифатчи партиялар пайдо бўлишини истисно қилмади
Абдусаломов МСК танқидлар учун очиқлигини эътироф этди
Теглар:
Қозоғистон, сайловлар

Асосий мавзулар