12:46 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Сиёсат
Ҳавола олиш
13120

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан сиёсатшунослик соҳасидаги тадқиқотлар учун грантлар ажратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан сиёсатшунослик соҳасидаги тадқиқотлар учун грантлар ажратилмоқда. Бу ҳақда 10 декабрь куни  Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги анжуманлар залидда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бундан ташқари Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида жорий ўқув йилидан бошлаб 21 та хорижий мамлакатнинг 103 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилганлиги айтилди.

Мазкур дастурлар доирасида ҳозирги кунда 6230 нафар талаба таҳсил олмоқда. Қўшма таълим дастурларининг 79 таси ҳудудий олий таълим муассасаларида, 62 таси эса пойтахт ОТМларида йўлга қўйилган.

Жорий йил охиригача эса “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 320 нафарга яқин, олий таълим муассасалариаро лойиҳалар доирасида 850 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчининг хорижда малака ошириши ва стажировкаси таъминланади. 

Олий таълим муассасаларида илм-фанни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида, республика бўйича илмий салоҳият кўрсаткичи 36,8 фоизга етганлиги маълум қилинди. Бу кўрсаткич 2016 йилда – 31,6% ни ташкил этган.

 

Асосий мавзулар