22:03 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
174410

"СССРни сал қолса нацист Германияси билан бир қаторда Иккинчи Жаҳон Урушини бошлаганликда айблашди. 1931 йилнинг 1 сентябрида Польшага, 1941 йилнинг 22 июнида Совет Иттифоқига ким ҳужум қилгани гўёки уларнинг эсида йўқ", - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши тарихини ўзгартиришга уриниш давом этмоқда, бу ишни нафақат нацистлар ҳамтовоқлари, балки ҳурматли халқаро институтлар ҳам амалга оширмоқда, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин. У шунингдек, Улуғ Ватан Уруши ҳақида беандиша уйдирмага эътироз билдирмоқчи бўлганлар, ахборот урушида айбланаётганини, аммо Россия ҳақиқатни тан олишлари учун ҳаракатларини давом эттиришини маълум қилди.

"Тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатишга бўлган уринишлар тўхтамаяпти. Уларга нафақат нацислар шериклари меросхўрлари қўшилмоқда, балки энди бу иш билан жуда ҳурматли халқаро институтлар ва европа тузилмалари ҳам шуғулланмоқда", - деди Путин "Победа" ташкилий қўмитаси йиғилишида.

У шунингдек, Европа парламентининг яқинда қабул қилинган резолюцияси "нацист тажовузкорлар ва Совет Иттифоқини битта доскага қўйганини" эслатиб ўтди.

"СССРни сал қолса нацист Германияси билан бир қаторда Иккинчи Жаҳон Урушини бошлаганликда айблашди. 1931 йилнинг 1 сентябрида Польшага, 1941 йилнинг 22 июнида Совет Иттифоқига ким ҳужум қилгани гўёки уларнинг эсида йўқ", - деди Путин.

"Кимда ким бу сингари беандиша, ҳақиқатга мутлақо мос бўлмаган ёлғонга қарши курашмоқчи бўлса, у ҳолда бундайларни олдиндан демократик Европага қарши ахборот урушини олиб бораётганликда айблашмоқда. Бу иқтибос. Бизнинг ёлғонга жавобимиз - бу ҳақиқат. Биз воқеалар ҳақида, Улуғ Ватан Уруши фактлари ҳақида гапиришда давом этамиз, архив маълумотларини борлигича намоён этамиз ва оммага етказамиз, акс ҳолда шундай таассурот уйғонмоқдаки, айрим оппонентларимиз гўёки ёзишни ёки ўқишни билмайди, уларнинг кўзи йўқдай, гўёки улар ҳеч нарсадан бехабар. Биз эса шу ҳақда гапирамиз", - деди РФ президенти.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Асосий мавзулар