Трамп импичментига овоз бериш санаси маълум қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишДональд Трамп на полях саммита "Группы двадцати" в Осаке.
Дональд Трамп на полях саммита Группы двадцати в Осаке. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трампнинг ўзи овоз бериш АҚШ Конституциясига зид деб ҳисоблайди ва демократларни импичмент жараёнини ўтказишда Конституцияни бузаётганликда айбламоқда.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. АҚШ конгресси Вакиллар палатасининг президент Дональд Трамп импичменти бўйича якуний овоз бериши бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда палата спикери Нэнси Пелосининг демократларга йўллаган мурожаатида айтилган.

“Эртага (18 декабрь – таҳр.) Вакиллар палатаси Конституция томонидан бизга берилган энг муҳим ваколатлардан бирини амалга оширади, зероки АҚШ президентига нисбатан иккита модда бўйича импичментни тасдиқлашга овоз беради”, - дея маълум қилган Пелоси.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ конгресси Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошламоқда

Кеча Трамп Ненси Пелосига мактуб йўллаб, у ва бошқа демократларни импичмент жараёнини ўтказишда Конституцияни бузаётганликда айблаб, қатъий норозилик билдирган эди.

АҚШ президентини ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва қонун чиқарувчилар ишига тўсқинлик қилишда айблашмоқда.

Агар демократлар назорати остидаги Вакиллар палатаси Трамп импичментини ёқлаб овоз берса, иш Сенатга йўналтирилади.

Бу кунга қадар Вакиллар палатаси икки марта Эндрю Жонсон (1868 йил) ва Билл Клинтонга (1998 йил) импичмент эълон қилишган. Ҳар иккаласи ҳам Сенат томонидан оқланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ конгресси Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошлаган эди. Трамп импичментига унинг Украина президенти Владимир Зеленский билан мулоқоти асос қилиб кўрсатмоқда. Трампнинг бу мулоқот давомида Хантер Байден - АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг ўғлига қарши суриштирув ишларини бошлашни талаб қилгани иддао қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0